+998(78) 147-00-07

Абитуриентлар

Сиз сифатли таълим олиш, юқори даражадаги махсус билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассис бўлишни хохлайсизми. EMU Техникуми сизга ажойиб имкониятларни яратади.

* Ҳужжатларни қабул қилиш 15.06.2023-йилдан бошланади.

Aбитуриентнинг билими мураккаблик даражасига кўра Ўзбекистон умумтаълим мактаблари дастурига мос келувчи тестлар жамланмаси асосида баҳоланади.

Кириш имтиҳони тестлари иккита фанни ўз ичига олади:

  • Биология – 30 тест – 45 дақиқа. Ҳар бир тўғри жавоб учун 4,1 балл берилади (стоматология, даволаш иши йўналишида), 3,1 балл (фармация йўналишида).
  • Кимё – 30 тест – 45 дақиқа. Ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл берилади (стоматология, даволаш иши йўналишида), 4,1 балл (фармация йўналишида).

Умумий ҳисобда кириш имтиҳони 60 та тестдан иборат бўлиб, 90 дақиқа давом етади.

Кириш имтиҳони натижалари:

Имтиҳон саволлари ҳужжат топширилган тилда бўлади.

Aбитуриентлар имтиҳон натижаларини тест якунлангандан сўнг қисқа муддат ичида билиб оладилар. Грант асосида таҳсил олиш учун энг юқори балл тўплаган номзодларнинг тўлиқ рўйхати кириш имтиҳонидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинади.

Техникум ички Низомига кўра, грант асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба ўрта ва паст ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлса, кейинги семестрдан тўлов-шартнома асосида ўқишга ўтказилади.

Техникум ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда техникум ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

Aбитуриентлар биринчи блок саволлари учун ажратилган вақт тугамагунча, кейинги блокка ўта олмайдилар.

Please enable JavaScript in your browser to complete this form.