+998(78) 147-00-07

Биз ҳақимизда

Фан ва таълим соҳасини фаол ривожлантириш ва такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш, ўрта-махсус таълимнинг касбий тизимини ривожлантириш, меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, шунингдек, таълим соҳасида EMU ЯГОНA КЛAСТЕРИни яратиш мақсадида, № 037089-сонли лицензия асосида талабаларга жаҳон стандартларига мос юқори сифатли таълим олишга имкон берувчи    EMU  UNIVERSITY қошида EMU Техникуми ташкил этилди.

EMU Техникуми  нафақат фанлараро ўзига хос ёндошувга эга сифатли таълим олиш, ўз соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг тажрибаси ва билимларини ўрганиш, балки бутун умр сақланиб қоладиган ҳақиқий европа сифатини мужассам этувчи тажрибага эга бўлиш имкониятини беради.

Йўналишлар:

5.71.01.01 – Фелдшер-акушерлик иши – 3 йил  
5.71.02.01 – Стоматология иши – 3 йил
5.71.03.01 – Ҳамширалик иши – 3 йил
5.71.05.01 – Фармация – 3 йил

EMU UNIVERSITYнинг ички сиёсатига асосан, EMU Техникуми талабаларининг семестр натижаларига кўра энг юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган 10 фоизи кейинги семестр учун бепул ўқишни таъминловчи таъсисчилар грантини қўлга киритишлари мумкин. 

Шунингдек, EMU Tехникумининг энг юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган барча талабалари бизнинг техникумни тугатгандан сўнг EMU  UNIVERSITYга  иккинчи курсга грант асосида ўқишга киришлари кафолатланади.

Миссия ва қийматлар

EMU Tехникумининг асосий мақсади соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлашдир.

Техникумнинг асосий вазифалари этиб:

  • ёш авлод учун замонавий, сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш ва кенгайтириш;
  • ўқув жараёнига инновация шакллар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва амалиётни ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
  • замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш; 

Таълим фаолияти учун лицензия

Please enable JavaScript in your browser to complete this form.